"EMMM" DUK yangiliklari

Байрам муносабати билан ходимлар эътироф қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасининг юқори даражада юксалиши, ҳамда унинг равнақи йўлида тинмай фаолият юритаётган, соҳанинг илдамлашига ўз фидойилиги билан жонбозлик кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш тўғрисида Вазирликнинг 2020 йил 27 августдаги 441-сон буйруғи қабул қилинди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Электромагнит мослашув хизмати 1-тоифали муҳандиси Аширматов Мирза Бердиевич “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирландилар. Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида ушбу эътибор Мирза Бердиевич учун қўшалоқ байрамга айлангани табиий ва бу “Электромагнит мослашув маркази” Давлат унитар корхонасида олиб борилаётган фаолият давомидаги ёрқин лаҳзалардан бири бўлади десак адашмаймиз.

Берилган ушбу эътироф, ходимнинг қилаётган саъй-ҳаракатларига одилона баҳо бўлиш билан бир қаторда, ўсиб келаётган ёш кадрларнинг меҳнатлари доимо рағбатлантирилиши, раҳбарият томонидан эътибордан четда қолмаслигига катта бир ишора ҳамдир. Зеро, ходимларга бўлган эътироф бор жойда, доимо юксалиш ва ривожланиш бўлади.

Сўз сўнгида, Аширматов Мирза Бердиевични ушбу эътироф билан яна бир марта раҳбарият, жамоадошлар номидан муборакбод этамиз, ҳамда келгуси ишларда давомий зафарлар, оилавий тинчлик ва энг асосийси соғлик-саломатлик тилаб қоламиз.

Электромагнит мослашув маркази”
Давлат унитар корхонаси
матбуот хизмати

Faylni tanlang