"EMMM" DUK yangiliklari

Қашқадарё вилояти ЭММХ ходимлари томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалида семинар ўтказилди

2019 йил 4 апрел куни Қашқадарё вилояти ЭММХ мутаҳассислари томонидан ТАТУ Қарши филиали “Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим” факультети талабалари ва “Телекоммуникация инжинеринги” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинар “ТАТУ Қарши филиали талабалари ва профессор ўқитувчилари учун вилоятдаги соҳа ташкилот, корхона ва муассасалари томонидан 2018-2019 ўқув йилида мастер класс, семинар учрашувлар ўтказиш” режасига асосан ташкил этилди. Семинар “Радиочастота спектридан фойдаланишда электромагнит мослашувни таъминлаш ва рухсатномаларни расмийлаштириш босқичлари” мавзусида бўлиб ўтди. Унда раислик қилувчи “Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим” факультети декани Б.О.Тўйчиев сўз бошлаб ТАТУ Қарши филиали ва Қашқадарё вилояти ЭММХ билан ташкил этиладиган бу каби семинарлар талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун соҳа ташкилотларининг фаолиятини янада яқиндан ўрганиш учун хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ЭММХ бошлиғи Наджимов А. радиочастота спектридан фойдаланиш, радиоэлектрон воситаларни вилоят ҳудудига олиб кириш, лойиҳалаш, қуриш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги тақдимотни талабалар эътиборига ҳавола этди.

Маъруза давомида Наджимов А.Р. ЭММ хизмати фаолиятида ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда олиб борилаётган тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Семинар давомида Қашқадарё вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси Ашуров Т. радиочастота спектридан фойдаланишга таъсир қилувчи РЭВ параметрлари, электромагнит мослашувни таъминлаш, радиоҳалақитларни кўриб чиқиш ва уларни бартараф этиш, рухсатномаларни расмийлаштириш ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Семинар қатнашчилари радиочастота спектри мониторинги ва электромагнит мослашуви йўналишида ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.

Семинар якунида Наджимов А.Р., ташкил қилинаётган бу каби учрашувлар мақсад ва мохияти тўғрисида гапирар экан, талабаларга касбий билимларини мукаммал ўрганишларини ва ушбу таълим муассасасида яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда зарур ва етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларини сўраб қолди.

Тизим муҳандиси А. Қудратов

Faylni tanlang