"EMMM" DUK yangiliklari

Қашқадарё вилояти ЭММХ ходимлари томонидан ТАТУ Қарши филиалида семинар ўтказилди

2018 йил 10 апрел куни Қашқадарё вилояти ЭММХ мутаҳассислари томонидан ТАТУ Қарши филиали “Телекоммуникация инжинеринги” кафедраси талабалари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинар “Радиочастота спектридан фойдаланишда Электромагнит мослашув марказининг вилоятдаги фаолияти” мавзусида ўтказилди. Унда раислик қилувчи “Телекоммуникация инжинеринги” кафедраси мудири Б.О.Тўйчиев сўз бошлаб ТАТУ Қарши филиали ва Қашқадарё вилояти ЭММХ билан ташкил этиладиган бу каби семинарлар талабалар учун соҳа ташкилотларининг фаолиятини янада яқиндан ўрганиш учун хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ЭММХ бошлиғи А.Р. Наджимов радиочастота спектридан фойдаланиш, радиоэлектрон воситаларни вилоят ҳудудига олиб кириш, лойиҳалаш, қуриш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги тақдимотни талабалар эътиборига ҳавола этди.

Маъруза давомида А.Р. Наджимов ЭММ хизмати фаолиятида ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда олиб борилаётган тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Семинар давомида Қашқадарё вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси Т.К. Ашуров радиочастота спектридан фойдаланишга таъсир қилувчи РЭВ параметрлари, электромагнит мослашувни таъминлаш ва радиоҳалақитларни кўриб чиқиш ва уларни бартараф этиш ҳақида тучунчалар бериб ўтди.

Семинар қатнашчилари радиочастота спектри мониторинги ва электромагнит мослашуви йўналишида ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.

Тармоқ администратори А.А. Қудратов

Faylni tanlang