"EMMM" DUK yangiliklari

Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати ходимларининг музейга ташрифи

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш бўйича иш режасига мувофиқ, ходимлар ҳамда оила аъзоларининг маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг март ойида Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати ходимлари оила аъзолари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюришди.

Экскурсоводлар томонидан музей коллекциясидаги заргарлик, археология, ҳунармандчилик, амалий санъат, табиат, XX асрга тегишли бўлган маълумотлар, Қорақалпоғистонда Орол бўйида ижод қилган рассомларнинг тасвирий санъат асарлари бўйича атрофлича маълумот берилди. Ундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг Мўйноқ тумани “Экология” музейи ва Элликқалъа тумани “Археология” музейи филиаллари тўғрисида ҳам маълумотлар олинди.

Хизмат ходимлари ва оила аъзолари, айниқса болалар катта таассуротлар билан қайтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ

Faylni tanlang