"EMMM" DUK yangiliklari

Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун қулай шарт-шароитлар яратилди

Мамлакатимиз Президентининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган ғояси хаётда ўз тасдиғини топмоқда ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Сирдарё вилояти Электромагнит мослашув хизматининг мижозларга (радиочастота спекторидан фойдаланувчиларга) қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, хизматнинг янги офиси Гулистон шаҳри марказига кўчирилди.

Янги офис биносида ишчи ходимларга самарали меҳнат фаолияти олиб бориши ҳамда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.

Жумладан, янги офис ЭМММ ДУК томонидан янги мебеллар, компьютер техникалари, радиомониторинг олиб бориш учун ҳозирги замон талабига жавоб берадиган сўнги русумдаги замонавий ўлчов воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган.

Сирдарё вилояти ЭММХ
тизим муҳандиси О.А.Остонақулов

Faylni tanlang