"EMMM" DUK yangiliklari

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЭЛЕКТРОМАГНИТ МОСЛАШУВ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИДАН

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач алоқа соҳасида жуда катта туб ислоҳотлар амалга оширилди. Шу давр мобайнида Электромагнит мослашув маркази фахрланса арзигулик натижаларга эришди. Шу жумладан Сурхондарё вилоят Электромагнит мослашув хизмати ҳам ўзига қўйилган мақсад ва вазифаларни тўлиқ ва мукаммал даражада бажариб келмоқда.

Сурхондарё вилоят Электромагнит мослашув хизмати корхонаси замонавий радиомониторинг тизими билан таминланганлигини алоҳида этироф этиш мумкин. Бу эса мижозларга кўрсатилаётган хизматларини сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таминлайди.

Сўнги йиллларда Сурхондарё вилоят Электромагнит мослашув хизмати таркиби ёш кадрлар билан тўлдирилди. Натижада самарали меҳнат фаолияти йўлга қўйилиб, ёш кадрларнинг билим ва кўникмалари мунтазам равишда оширилиб борилмоқда.

Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши натижасида юртимизда алоқа соҳасида жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан виртуал қабулхоналарнинг йўлга қўйилганлиги ҳамда халқ қабулхоналарининг ташкил қилинганлиги ушбу ташкилотга янада маъсулятли вазифаларни юклади. Сурхондарё вилоятининг аксарят қисми тоғли ҳудудлардан иборат бўлганлиги сабабли қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли томонидан алоқа сифати пастлиги тўғрисида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Сурхондарё вилоят Электромагнит мослашув хизмати ходимлари эса ушбу ҳудудларда алоқа қамрови бўйича ўрганиш ишларини амалга ошириб ўз хулосаларини бериб боришмоқдалар.

Сурхондарё вилоятининг тоғли ва четки ҳудудларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбирорлар учун алоқа сифатини таъминлашда тегишли хулосалар бериб келинмоқда ва бунинг натижасида аҳоли пластик карталардан савдо қилишга, тадбиркорларнинг савдо терминали муаммосиз ишлаши таминламоқда. 2017 йилнинг 1-чорагида Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати бошлиғи томонидан Денов, Бойсун ҳамда Шеробод туманларида Сайёр қабуллар ташкил қилиниб, унда асосан мобил алоқа тизимининг вилоятимиздаги қамровлари ҳамда Рақамли телевидение сигналларининг аҳоли томонидан қабул қилиниши юзасидан фуқароларнинг мурожаат, шикоят ва таклифлари юзасидан фуқароларга атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилди ва мавжуд муаммолар ўз вақтида бартараф қилиб борилди.

Радиохалақитлар манбаларини аниқлаш ва бартараф қилиш юзасидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, ЭММ хизматига 2017 йилнинг I-чорак мобайнида 5 та радиохалақитлар бўйича шикоят аризаси келиб тушди ва барча радиохалақит манбалари ўз вақтида аниқланиб, бартараф қилинди.

Сурхондарё вилоятидаги мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда рейдлар ташкил қилиниб ноқонуний равишда ўрнатилган ва ишлаётган радиоэлектрон воситалар аниқланди. Аниқланган барча ноқонуний ишловчи узатгичларга нисбатан далолатномалар тузилиб, тегишли чоралар кўрилди. Бундан ташқари вилоят Ички Ишлар Бошқармаси, вилоят Давлат Солиқ Бошқармаси ва вилоят Божхона Бошқармаси билан биргаликда Сурхондарё вилояти ҳудудига радиоэлектрон воситаларни ноқонуний равишда олиб кириш, ишлатиш ва ундан фойдаланишни олдини олиш мақсадида ўқув семинарлар ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати томонидан Денов компьютер технологиялари касб ҳунар коллежи билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилди. Денов компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи талабалари билан “АКТ йўналишида эришилган ютуқлар ва натижалар ҳамда соҳада амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар” мавзуси доирасида Сурхондарё вилояти ЭММХ бошлиғи ва ходимлари иштирокида доимий учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, Денов компьютер технологиялари касб ҳунар коллежи билан ҳамкорликда битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2016-2017 ўқув йилида Денов компьютер технологиялари касб ҳунар коллежининг битирувчиларини иш билан таъминлаш доирасида барча битирувчилар билан тўрт томонлама шартномалар расмийлаштирилган. Тижорат банкларидан кредит олиш истагини билдирган талабаларга кредит олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва провардида 21 нафар талаба бугунги кунда тижорат банкларидан кредит олиб ўз бизнесини бошлаган ва ўзининг бизнесдаги фаолиятини амалга оширмоқда. Ҳозирги вақтда коллежнинг иккинчи ва учинчи босқич талабалари ўзларининг мутахасисликлари бўйича ишлаб чиқариш амалиётини ўтказмоқдалар.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати ва Сурхондарё радиотелеузатиш маркази (РТУМ) билан ҳакорликда Сурхондарё вилоятининг рақамли телевидение тизими сигналларини ишончли қабул қилиш қамрови бўйича радиомониторинг ва ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ўрганиш ишлари натижасида ҳозирги кунда вилоятимиз аҳолисининг қарийиб 90% қисми рақамли телевидение дастурларини кўриш имкониятига эга эканликлари аниқланди. Айни пайтда Сурхондарё вилоятида 4 та рақамли телевидение тизими сигналларини узатишга мўлжалланган, DVB-T стандартида ишловчи 1 та ва DVB-T2 стандартида ишловчи 3 та юқори қувватли узаткичлар ишга туширилган. Шулардан 2 таси 2017 йил I-чорак мобайнида ишга туширилди.

Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати

Faylni tanlang