"EMMM" DUK yangiliklari

Сурхондарё вилояти ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди

2021 йилнинг 19-21 май кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Термиз ва Музрабод туманлари ҳудудларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.

Сурхондарё вилояти бошқарув органлари ва ФВДТ ҳхудудий қуйи тизимининг бошқарув органлари ва куч воситалари билан хамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи бўлиб ўтди.

Ўқув машқини ўтказишда , Сарез кўли тўғони ёрилиши хавфи туғилганда ёки содир бўлганда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракат режасининг тўғрилигига, табиий тусда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда шаҳар аҳолисининг кўчиши, ушбу ҳолатда тезкор тартибда аҳолига яшаш шароитларини яратиш, кўриладиган зарарларни мумкин даражада камайтириш ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича тайёргарлигига асосий эътибор қаратилди.

 Ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг Сурхондарё вилояти таркибий бўлинмалари раҳбарлар-ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи тасдиқланиб, Термиз тумани “Янгиобод” МФЙ “Отчопар” мажмуаси ҳудудида ташкил қилинган ўқув машқнинг асосий ҳаракатдаги бошқарув пункти томонидан қўйилган талаблар ва вазифалар ўз вақтида бажарилишини таъминлади.

Ушбу қўмондонлик-штаб ўқув машғулотида  Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотларга ва Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизматига бириктирилган алоқа ва марказлаштирилган автоматлаштирилган хабар бериш тизимларининг ахборотни ишончли ҳамда ўз вақтида аҳолига ва раҳбарлар таркибига етказилишида тўлиқ ва хатосиз бажардилар.

Ўқув машқнинг якуни бўйича ўқув машқнинг асосий ҳаракатдаги бошқарув пункти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимдаги ташкилотларнинг Сурхондарё вилояти таркибий бўлинмаларига катта минатдорчиликлар билдирди.

Сурхондарё вилояти ЭММХ

Faylni tanlang