"EMMM" DUK yangiliklari

“Интернет орқали радикаллашув: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусидаги илмий-амалий семинар

Жорий йилнинг 18 май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг ёшларига қаратилган “Интернет орқали радикаллашув: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Юқори савияда ўтган ушбу семинарда “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси ёшлари ҳам иштирок этдилар.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан ташкиллаштирилди.

Шунингдек, ушбу илмий-амалий семинарда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқаро Ислом Академияси ҳамда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факултетининг профессор ва илмий тадқиқотчилари, шунингдек, ахборот хавфсизлиги ва ахборот хуружлари соҳасидаги кўплаб етакчи экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ҳамда ёш тадқиқотчилари иштирок этдилар.

Илмий-амалий семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимиз ва дунё миқёсида ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бир даврда, интернетдаги турли манбалар, ижтимоий тармоқлар омили орқали ёш авлоднинг радикаллашуви масалалари долзарб аҳамиятга молик бир жараёнда, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ёшларни интернет маконда вайронкор ғоялар домига тушиб қолмаслиги сингари масалаларга янада кўпроқ эътибор қаратишдан иборат.

 

РТМБ Мухандиси – Ж махмудов

Faylni tanlang