"EMMM" DUK yangiliklari

Тиниб-тинчимас Амиракул ака!

Орамиздаги одамлар

Жамиятдаги хар бир соҳа инсон манфаати учун аҳамиятлидир. Бугунги кунда ахборот коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб, ҳалқ ҳўжалигининг барча жабҳаларига, борган сари теранроқ кириб бормоқда. Радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, радиотелефон, кенг полосали симсиз уланиш, интернет ва бошқа ахборот технологиялари воситалари, уларни яратган инсоният табиятнинг яна бир бебаҳо бойлиги кўзга кўринмас ҳаво тўлқинларидан самарали фойдаланиб келмоқда. Радио алоқанинг аҳамияти ва зарурияти бугунги турмушимизда ўз тасдиғини топган экан, ҳаво тўлқинларидаги кўзга кўринмас миллий бойлигимизни тежамли ва самарали фойдаланиш, шу соҳа эгаларининг маъсулиятли вазифаларидан бўлиб ҳисобланади.

Шундай маъсулиятли вазифани беминнат бажаришда узоқ йиллар давомида, меҳнат қилиб келаётган инсонлардан бири, Амиракул ака Шамукуловдир.

У 1957 йили Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида, ишчилар оиласида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1973-1978 йиллар давомида Нукус автойўл техникуми талабаси бўлган, шунингдек харбий хизматни ўтаб келганлар. Ўз фаолиятини 1978 йилдан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси Ишлаб чиқариш алоқа корхонаси бошқармасининг Давлат электралоқа инспекциясида электромеханик лавозимида иш бошлаган. Алоқа сохасида ишлаш жараёнида ҳар бир ишда ташаббускор, журъатли, масалаларни мустақил хал қилиш билан ўз касбига бўлган қизиқишини намоён этиб борган ва топширикларни ўз вақтида, сифатли бажариб келганликлари учун 1987 йили катта муҳандис лавозимида, 1988 йил Алоқа вазирлиги Республика Электромагнит мослашув марказининг Қорақалпоғистон Давлат Электралоқа инспекцияси 1-тоифали муҳандиси, шунингдек 1991 йил хисоб-китоб бўйича муҳандиси, ҳамда 1992 йил 1999 йилгача Электромагнит мослашув маркази ҚР ЭММХнинг 1-тоифали муҳандиси лавозимида ишлаб келди.

Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги шунингдек, Радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаш, ўрнатиш, бериш (сотиб олиш) эксплуатация қилиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низом талабларини бажариш мақсадида ҳуқуқ-тартибот ходимлари хамкорлигида ноқонуний равишда ишлатилаётган (радиоҳаваскорлик станциялари) воситаларни аниқлаш юзасидан республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилган кўплаб тадбирларда фаол иштирок этиб келди.

1984 йилнинг май-июн ойлари ва 1989 йилнинг октябр ойида «Бонч Бреувич» номидаги Ленинград электралоқа институтида «Индустриал радиоҳалақитлар» ва «Электромагнит мослашув таҳлилини анализ қилиш тизимлари» курслари бўйича малака оширдилар. Шунингдек 1986 ва 2000 йиллар Тошкент электралоқа институти, 2010 йил Тошкент ахборот технологиялари университетида малака ошириш курсларида иштирок этиб, 2004 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясининг «Раҳбар» курсини битирган.

Ўзининг қатъиятлилиги, бошлаган ишини охирига етказгунча тиниб тинчимаслиги билан бирга, янгиликларга интилувчан ва уни тез ўзлаштирувчанлиги билан жамоа орасида танилиб, доимий равишда ўз малакасини, техникавий савиясини ошириш устида қаътиян ишлаб келди. Шу боис 1999 йилдан 2009 йилгача Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизматининг бошлиғи лавозимида маъсулиятли вазифани бажариб келди.

«Миллий радиомониторинг тизимини ривожлантириш тўғрисида»ги Давлат дастури бажарилиши муносабати билан 2008-2009 йилларда Нукус шаҳрида замонавий стационар техник-комплекс билан жихозланган Радионазорат пунктини ташкиллаштириш ишларида раҳбарлик қилиб фаол иштирок этдилар. Шунингдек ушбу стационар техник-комплекснинг нормада ва ўзлуксиз ишлаб туришини таъминлаш мақсадида, радионазорат пунктини қўшимча электр энергия линияси билан таъминлаш ишларини олиб борди.

2004 йилда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг «Фаҳрий ёрлиғи» билан мукофотланган. Иш фаолияти жараёнида Шамукулов Амиракул Аннакулович бир-қанча шогирдларни тайёрлаб келганлар. Хизмат жамоаси ва шогирдлари уни маъсулиятли ва ўта талабчан раҳбар, меҳнат севар инсон, ўз касбининг сир-синоатларини ўзгалар билан фикр-алмашадиган энг яхши устоз сифатида кўришади.У жамоа ёшларини ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига содиқлик руҳида тарбиялашга, баркамол авлодни шакллантиришга урғу бериб келмоқда.

Амиракул ака табиатан хуш-муомалали, нафақат ҳамкасблари ораси, балки маҳалладошлари, эл юрт орасида ҳам катта ҳурматга эга инсон. Бугунги күндаАмиракул ака турмуш ўртоғи Улзода ая билан биргаликда тўртта фарзандини вояга етказиб, уларни оилали, уйли-жойли ҳамда ўз касбининг меҳнат севар инсонлари қилиб тарбиялаб, 7 набиранинг севимли бобо ва бувилари бўлишга сазовор бўлдилар.

60 ёшли улуғ туйингиз муборак бўлсин Амиракул ака !!!

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Электромагнит мослашув хизмати

1-тоифали муҳандиси

Марат Длекеев

Faylni tanlang