"EMMM" DUK yangiliklari

Коронавирус пандемияси бўйича ўқув машғулоти

ЭМММ ДУКнинг 20 февральдаги 43-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти ЭММХда “Коронавирусни (2019-nCOV) тарқалишини олдини олиш ва унинг профилактикаси” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинари иштирокчиларига “Коронавирус”ни келиб чиқиши, уни олдини олиш, профилактикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсияларни слайд кўринишида тақдим этилди.
Семинардан олган назарий маълумотларни “Коронавирус” пандемияси даврида санитария ва гигена қоидаларига тўлиқ амал қилиш кераклиги тушунтирилди.
Бундан ташқари, хизматимиз ишчиларини антисептик воситаларга бўлган эхтиёжларини қондириш мақсадида шахар дорихонаси билан имзоланган шартнома асосида рақамли инфрақизил термометр, антисептик воситалари ва химоя ниқоблари харид этилди ва ишчиларга тарқатилди.

Наманган ЭММХ жамоаси

Faylni tanlang