"EMMM" DUK yangiliklari

Шоир билан ижодий учрашув

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида, Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати жамоасида «Жаҳон адабиёти» журнали ходими, шоир Даврон Ражаб билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллик кунига бағишланган “Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон” шиори остида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати ҳамда «Ўзбектелеком» АКси «Узмобайл» филиалининг Қорақалпоғистон боғланмаси муҳандис-техник ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан, Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати бошлиғи Илхом Реимов иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги билан табриклаб, уларга «Жаҳон адабиёти» журнали ходими, шоир Даврон Ражаб ижодий фаолияти ҳақида маълумот берди.

Тадбир давомида шоир Даврон Ражаб мустақиллик ҳақида ўз фикр мулохазалари билан ўртоқлашиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

-Мустақиллик - бу буюк неъмат. Унинг замирида эркин ва фаровон ҳаёт, тинчлик ва осойишталик каби буюк неъматлар мужассам. Шу боис азал-азалдан ҳар бир халқ ва миллат ўз эрки ва озодлиги учун матонатли курашиб келган. Мустақил тараққиёт йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида эришилган юқори ўсиш суръатлари билан бугун ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Энг муҳими, Ватан тараққиёти, мамлакатдаги ўзгаришу янгиланишлар самараси юртдошларимиз турмуш фаровонлиги, хонадонлардаги қут-барака, тинчлик-осойишталик тимсолида ўзининг ёрқин ифодасини топаётир.

Даврон Ражаб тадбир иштирокчиларини мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги билан табриклаб ўз шеърларидан парчалар ўқиб берди.

 

ҚорақалпоғистонРеспубликаси ЭММХ.

Faylni tanlang