"EMMM" DUK yangiliklari

ЭМММ ДУК ходимлари ITUнинг “Стандартлаштиришдан амалиётга жорий этишгача” мавзусидаги минтақавий семинардаги иштироки

Шу йилнинг 2-3 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро электроалоқа иттифоқи (ITU)нинг IMS платформасидан фойдаланган ҳолда VoLTE/ViLTE тармоқларини жорий этишга бағишланган ҳудудий семинари ўтказилди. Тадбир AKT вазирлиги кўмагида ташкил этилди.


 

​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​ Ушбу семинар ITU аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, бошқарув органлари, вазирликлар вакиллари, телекоммуникация операторлари, илмий ходимлар, телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчилар, илмий-тадқиқот институтлари, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари учун ўзига хос мунозара майдонига айланди. Семинарда асосан IMS ва VoLTE технологияларини ривожлантириш соҳасида тажриба алмашишга эътибор қаратилди.

Семинарда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

— IMS платформасидан фойдаланган ҳолда 4G (VoLTE/ViLTE) қуриш тамойиллари;

— IMS базаси асосида VoLTE/ViLTE тармоқларини кенгайтиришнинг асосий муаммолари;

— VoLTE/ViLTE тармоқлараро боғлиқлиги масалаларини ечишда ENUM нинг роли;

— IMS ва VoLTE/ViLTE технологияларини қўллашда норматив-ҳуқуқий бошқарув;

— IMS базасида VoLTE/ViLTEни жорий қилишда операторларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида халқаро стандартлаштириш йўналишларини белгилаш.

Семинарда “Электромагнит мослашув маркази” ДУК томонидан вакиллар ҳам фаол иштирок этишди ҳамда соҳа миқёсидаги тажрибали экспертлар билан билим ва тажрибалар алмашишди. Семинар жуда юқори даражада ўтказилди.

Бажарувчи: РТМБ муҳандиси – Ж.Махмудов

Faylni tanlang