"EMMM" DUK yangiliklari

Сирдарё вилояти ЭММХ ходимлари «Обод қишлоқ» давлат дастурининг ижроси доирасида қатнашмоқда

Сўнги йилларда вилоят ва туман марказларида ободонлаштириш ва марказий кўчаларнинг меъморий қиёфасини янгилаш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Бироқ мамлакатимизнинг салмоқли қисмини ташкил этадиган қишлоқларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ўз ечимини кутиб турган масалалар йиллар давомида тўпланиб қолган эди.

Ушбу вазитяни тубдан ўзгартириш ва аҳолини турмуш даражасини кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан бир қатор вазирлик ва идораларга аниқ вазифалар юклатилди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб туманларда, авваламбор, олис ва табиий иқлим  шароити оғир  ҳудудларда  2018 йилда 2 тадан, келгуси йилларда  3 тадан қишлоқда  аҳолининг  яшаш  шароитларини тубдан  яхшилаш, турмуш  тарзи ва даражасини сезиларли даражада  ижобий томонга ўзгартириш, қишлоқларимиз қиёфасини замонавий мезонлар асосида қайта қуриш, қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса, ёшлар учун иш ўринларини яратиш асосий вазифа этиб белгиланган.

Мазкур қарор билан 2018 йилда мамлакатимизнинг 174 та туманидаги 368 та маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) ҳудудларини комплекс равишда янгилаш чора-тадбирлари қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 18 июлдаги 403-сонли буйруғи билан Ўзалоқаназорат, ЭМММ ДУК ва уларнинг ҳудудий бўлинамларига барча аҳоли масканларидаги, шу жумладан “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган МФЙларда мобил алоқа қамрови ҳолатини ўрганиш вазифаси юклатилган.

Юклатилган вазифалар доирасида Сирдарё вилояти ЭММХ, шунингдек Вазирликнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Ўзалоқаназорат Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида вилоятдаги 220 та, шу жумладан “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган 16 та МФЙларда мобил алоқа қамровининг техник ўлчов ишлари амалга оширилди.

Маълумки шу йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Исраилович Ахмедхаджаев раислигида вазирлик Ҳайат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2018 йилнинг I-ярим йиллигида ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолати, шунингдек соҳага хорижий сармояларнинг жалб этилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши сарҳисоб қилинди.

Ҳайат йиғилишида жорий йил бошидан юртимиз бўйлаб мобил алоқа операторларнинг 1004 та таянч мобил алоқа станциялари ўрнатилганлиги, уларнинг 483 таси 3G ҳамда 4G LTE технологиясида хизмат кўрсатиши қайд этилди.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 23 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида мамлакатимизда 2018 йилда 4 мингдан ортиқ таянч мобил алоқа станциясини ишга тушириш лозимлиги белгиланган.

Белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2018 йилнинг II-ярим йиллигида мобил алоқа операторлари томонидан юртимизда 3 минг дона таянч мобил алоқа станциясини ишга тушуриш зарур бўлади, яъни ўртача хар ойда 500 дона таянч мобил алоқа станциясини ишга тушуриш мақсадга мувофиқ.
 

Сирдарё вилояти 1-тоифали муҳандиси – Раимджанов Ж.С.

Faylni tanlang