"EMMM" DUK yangiliklari

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Нукус филиалида “DVB-T2, ATSC ва ISDB-T стандартларидаги ер усти рақамли телевидениеси” мавзусида ўқув семинар

Вазирликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилда
“Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Нукус филиалида талабалар ва профессор ўқитувчилар учун соҳа корхоналари томонидан ўтказиладиган учрашувлар” режаси тасдиқланган. Ушбу режага асосан 4 март куни Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ ходимлари А.Матякубов ва А.Шымбергеновлар иштирокида филиал ўқитувчи ва талабалари билан DVB-T2, ATSC ва ISDB-T стандартларидаги ер усти рақамли телевидениеси мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда, бугунги кунда ҳаётимизни телевидение, радио, мобил алоқа ва маълумотлар узатиш тизимисиз тасаввур қилиш қийинлиги ва бу технологияларнинг ўзаро ҳалақитларсиз, узлуксиз ишлашида электромагнит мослашувни таъминлашга бўлган талаб ортиб бораётганлигини ва ушбу симсиз технологияларнинг жадал ривожланиши радиочастота ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш замон талаби эканлиги таъкидланди. Семинар давомида ўқитувчи ва талабаларга телевидение соҳасининг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши, ривожланиш тарихи ва босқичлари, аналог ва рақамли телевидение ҳақида, унинг фарқи, рақамли телевиденинг афзалликлари ва унга ўтиш жараёнидаги истиқболи ва ютуқлари таъкидлаб ўтилди. DVB-T2, ATSC ва ISDB-T рақамли телевидение стандартлари, DVB стандарти турлари ва ушбу стандартнинг ривожланиш тарихи, DVB-T рақамли телевидение стандартининг Ўзбекистонга кириб келиши ва ривожланиши, рақамли телевидениянинг асосий техник кўрсаткичлари, DVB-T стандартининг DVB-T2 стандартидан фарқи тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.
Ўқув семинарда иштирок этган ўқитувчи ва талабалар аналогли ва ер усти рақамли телевидениеси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ

Faylni tanlang