"EMMM" DUK yangiliklari

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида ташкил қилинган ўқув семинари

2018 йил 25 май куни Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида Қашқадарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати (ЭММХ) мутахассислари томонидан «Радиоэлектрон воситалар (РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (ЮЧҚ) ларнинг ноқонуний савдосини олдини олиш» мавзусида ўқув семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонуни, Адлия Вазирлигининг 1532-сон билан рўйхатга олинган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида»ги низоми, Вазирлар Маҳкамасининг 293-сон билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги» Низом ва бу йўналишдаги бошқа норматив ҳужжатлар билан таништирилди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти ЭММХ 2-тоифали муҳандиси Р.У.Абдуллаев томонидан вилоят ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚларни сотишда керакли ҳужжатларни қонун доирасида расмийлаштириш ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Ўқув семинар қатнашчилари радиочастота спектри мониторинги ва электромагнит мослашуви йўналишида ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

Семинар сўнгида ноқонуний РЭВ ва ЮЧҚлар сотилишини олдини олиш, бу йўналишда назорат сифатини ошириш мақсадида вилоят солиқ бошқармаси ва Қашқадарё вилояти ЭММХ ўртасида қўшма тадбирлар олиб бориш борасида ишларни кучайтиришга келишиб олинди.

 

Қашқадарё вилояти ЭММХ тармоқ администратори А.А.Кудратов

Faylni tanlang