"EMMM" DUK yangiliklari

Коллежда ўқув-семинар ўтказилди!

2017 йил 31 март куни Наманган вилояти Электромагнит мослашув хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 20 декабрдаги «Вазирлик тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона ва муассасаларнинг соҳа таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш тўғрисида»ги 370-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти ЭММХ мухандислари Э.Маматкулов, Ф.Журиновлар режа асосида Учқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи талабалари учун замонавий ахборот технологиялари, телекоммуникациялар, мобил, теле- ва радио узатиш тизимлари мавзуларида ўқув семинари ўтказди.

Ўқув семинарни Учқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи директори О.Маврулов очиб берди ва олиб борди. У сўзида юртимизда ахборот коммуникация технологиялари ривожига берилаётган эътибор ҳамда соҳага оид янги қабул қилинган қонунлар ҳақида тушунчалар берди. Сўнгра Наманган вилояти ЭММХ муҳандиси Э. Маматқулов талабаларга “Ўзбекистон Республикаси миллий радиомониторинг тизими” ва “Электрмагнит майдон ва тўлқинлар” мавзуларига оид маълумотларни тақдимот кўринишида тушунтириб ўтди. У Ўзбекистон Республикаси миллий радиомониторинг тизими хақида ва олиб борилаётган ислохотлар хақида кенг тушунчаларни берди, тақдимот давомида талабалар электрмагнит майдон ва тўлқинлар ҳақидаги билимларни янада оширдилар. Семинар сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб юқоридаги мавзулар бўйича барча саволларга етарли жавобларни олиб билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Наманган вилояти ЭММХ тармоқ администратори Фарход Журинов

Faylni tanlang