Мазкур йилнинг 21 август кунилари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининиг 30 йиллиги муносабати билан Республикамиз бўйича халқ хашари ўтказилди. Бизнинг корхонамиз ходимлари ҳам Яккасарой туманидаги “Бошлиқ”махалласида ўтказилган хашарда фаол иштирок этишди. Дарахтлар буталаниб, оқланди. Ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланди. Ушбу махаллаларда истиқомат қиладиган ахоли ҳам ўз махаллаларини ободонлаштиришда фаол қатнашдилар.
“ЭМММ” ДУК ахборот хизмати