"EMMM" DUK yangiliklari

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди

2018 йил 2 февраль куни Электромагнит мослашув маркази ДУК бошлиғи томонидан  Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулни Электромагнит мослашув маркази ДУК бошлиғи Рустам Пулатович Мансуров ўтказди. Сайёр қабул корхона раҳбариятининг ҳудудларда сайёр қабул ўтказиш бўйича тасдиқланган жадвали асосида ташкил этилди.

ЭМММ ДУК бошлиғи йиғилиш қатнашчиларига корхона фаолияти ва вазифалари тўғрисида ахборот берди. Ҳозирги кунда корхонамизда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби бўйича тушунтиришлар берди. Шунингдек, ЭМММ ДУК бошлиғи жойларда сайёр қабулларнинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солишда долзарб масалаларнинг ҳал этилишида катта аҳамият касб этишини такидлаб ўтди. ЭМММ ДУК бошлиғи йиғилиш қатнашчиларини сайёр қабулни очиқ мулоқот тарзида олиб боришга таклиф этди.

Сайёр қабул иштирокчилари кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларини яхшилаш, соҳада мавжуд муаммолар юзасидан ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан ЭМММ ДУК раҳбарига мурожаат қилишди. Тадбир давомида иштирокчилар соҳани янада ривожлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

ЭМММ ДУК бошлиғи ўтказилган сайёр қабул давомида барча ёритиб ўтилган масалалар, берилган саволлар ва таклифлар юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилишини таъкидлаб, айрим масалалар юзасидан Сирдарё вилояти ЭММХ бошлиғига топшириқлар берди.

Сирдарё вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси: Раимджанов Ж.С.

Faylni tanlang