"EMMM" DUK yangiliklari

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси иккинчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди

2018 йилнинг 21-24 май кунлари “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг Сифатни бошқариш тизимида (СБТ) ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича «CERT International» сертификация органи томонидан иккинчи Кузатув аудити ўтказилди.

Иккинчи Кузатув аудити “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг марказий аппартида ва Қорақалпоғисон Республикаси, Хоразм, Навоий ҳамда Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизматларида Бош аудитор Юсупов Б.З. бошчилигидаги аудиторлар жамоаси тарафидан ўтказилди.

Юқорида кўрсатилган давр ичида аудиторлар корхонада сифатни бошқариш тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқ келишини ҳамда самарадорлигини баҳоладилар.

Аудиторлар томонидан корхона фаолиятида юз бериши мумкин бўлган таҳликаларни олдини олиш мақсадида бир қанча тавсиялар берилди.

Аудиторлар, корхона раҳбариятнинг Сифатни бошқариш тизимини ривожлантириш йўлидаги сайи-ҳаракатларини, ходимларнинг маълумоти ва тажрибасига асосланган юқори малака ва техник маҳоратига эга эканликларини юқори баҳоладилар.

Шунингдек, зарур техник ўлчов қурилмалари, дастурий таъминотларни ва инфраструктурани корхона иш фаолиятида доимий янгилаб борилишига эришилаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси иккинчи Кузатув аудити натижалари бўйича ISO 9001:2015 халқаро стандарти сертификатини муваффақиятли ҳимоя қилди.
 

Муаллиф: СБХ 1-тоифали муҳандиси – Ахмеджанова М.М.

Faylni tanlang