"EMMM" DUK yangiliklari

2021 йил 2-16 апрелда радиочастота спектрини тартибга солиш ва суний йўлдош орбиталари бўйича Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссияси ва унинг Ишчи гуруҳларининг 19 – йиғилиши бўлиб ўтди

Комиссия йиғилиши ва унинг ишчи гуруҳларида 100 дан ортиқ делегация вакиллари, Алоқа соҳасида минтақавий ҳам дўстлик аъзолари қатнашдилар. Шу жумладан: Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Азербайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва кузатувчилар: 1-туман Халқаро радиоҳаваскорлар иттифоқи, Халқаро электралоқа иттифоқи вакиллари, илмий ва лойиҳа институтлари вакиллари иштирок этишди.

Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссияси йиғилишда қуйидаги ишчи гуруҳларнинг радиоалоқа ва радиоэшиттириш йўналишидаги долзарб масалалари кўриб чиқилди ва хисоботлари тасдиқланди:

  • Радиоэшиттириш бўйича ишчи гуруҳ и Рақамли телевидение бўйича лойиҳа гуруҳи;
  • Радиочастота спектрини бошқариш бўйича ишчи гуруҳ;
  • 2019 йил Бутундунё радиоалоқа конференцияси ва радиоалоқа Ассамблеясига тайёргарлик ишчи гурухи.
  • Радиочастота спектри ва йўлдошли алоқа орбиталари бўйича Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдостлиги Комиссияси томонидан “2023 йил Бутундунё радиоалоқа конфиренцияси кун тартибига қўйилган масалалари юзасидан Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдостлиги Алоқа маъмуриятлари позицияси” ҳужжатининг янги нашри тасдиқланди.

Радиочастота спектрини тартибга солиш ва суний йўлдош орбиталари бўйича Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссиясининг 19-йиғилиши ва унинг Ишчи гуруҳларида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электромагнит мослашув маркази” ДУК, “UNICON.UZ” ДУК ходимлари қатнашдилар.

 

  

Йиғилиш қатнашчилари Комиссия ва унинг Ишчи органлари йиғилишида олиб борилган самарали иш учун барча Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик аъзоларига миннатдорчилик билдирдилар.

 

ТВ ва РЭ бўлими етакчи муҳандиси - Э.Х. Мирзабеков тайёрлади.

 

 

 

 

 

Faylni tanlang