"EMMM" DUK yangiliklari

2019 йил 22 - 25 январда Ереван шахрида (Арманистон Республикаси) радиочастота спектрини тартибга солиш ва суний йўлдош орбиталари бўича Алоқа сохасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссиясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтти

Комиссия йиғилиши ва унинг ишчи гуруҳларида 90 дан ортиқ делегация вакиллари, Алоқа сохасида минтақавий ҳамдўстлиги аъзолари қатнашдилар. Шу жумладан: Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси ва кузатувчилар: “ЕВТЕЛСАТ” йўлдошли алоқа бўича давлатлар аро ташкилоти, "Inmarsat" халқаро йўлдошли алоқа оператори, 1-туман Халқаро радиохаваскорлар иттифоқи, Халқаро электралоқа иттифоқи вакиллари, CEPT, GSA, GSMA, OneWeb Network Access Associates Ltd., Viasat, «ВымпелКом» вакиллари иштирок этишди.

Алоқа сохасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссияси йиғилишда қуйдаги ишчи гуруҳларнинг радиоалоқа ва радиоэшиттириш йўналишидаги долзарб масалалари кўриб чиқилди ва хисоботлари тасдиқланди:

Радиоэшиттириш бўича ишчи гуруҳ;

Радиочастота спектрини бошқариш бўича ишчи гуруҳ;

2019 йил Бутундунё радиоалоқа конференцияси ва радиоалоқа Ассамблеясига тайёргарлик ишчи гуруҳи.

Радиочастота спектри ва йўлдошли алоқа орбиталари бўйича Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссияси томонидан “2019 йил Будутндунё радиоалоқа конфиренцияси кун тартибига қўйилган масалалари юзасидан Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Алоқа мамуриятлари позицияси” ҳужжатининг янги нашри тасдиқланди.

 

Радиочастота спектрини тартибга солиш ва суний йўлдош орбиталари бўйича Алоқа сохасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссиясини 14-йиғилиши ва унинг ишчи гуруҳларида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Электромагнит мослашув маркази ДУК, «UNICON.UZ» ДУК ходимлари қатнашдилар.

ТК ва РЭ бўлими бошлиғи в.в.б. – Мирзабеков Э.Х.

Faylni tanlang