"EMMM" DUK yangiliklari

2019 йил 28 дан 31 майгача Тошкент шахрида радиочастота спектрини тартибга солиш ва суний йўлдош орбиталари бўйича Алоқа сохасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссиясини 15-йиғилиши бўлиб ўтти

Комиссия йиғилиши ва унинг ишчи гурухларида 90 дан ортиқ делегация вакиллари, Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги аъзолари қатнашдилар. Шу жумладан: Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Азербайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва кузатувчилар: 1-туман Халқаро радиохаваскор иттифоқи, Халқаро электралоқа иттифоқи вакиллари, GSA, GSMA, OneWeb Network Access Associates Ltd., Viasat, илмий ва лоиҳа институтлари вакиллари иштирок этишди.

Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссияси йиғилишда қуйдаги ишчи гурухларнинг радиоалоқа ва радиоэшиттириш йўналишидаги долзарб масалалари кўриб чиқилди ва ҳисоботлари тасдиқланди:

Радиоэшиттириш бўйича ишчи гурух;

Радиочастота спектрини бошқариш бўйича ишчи гурух;

2019 йил Бутун дунё радиоалоқа конференцияси ва радиоалоқа Ассамблеясига тайёргарлик ишчи гурухи.

Радиочастота спектри ва йўлдошли алоқа орбиталари бўйича Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссияси томонидан “2019 йил Будутндунё радиоалоқа конфиренцияси кун тартибига қўйилган масалалари юзасидан Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Алоқа мамуриятлари позицияси” ҳужжатининг янги нашри тастиқланди.

Радиочастота спектрини тартибга солиш ва суний йўлдош орбиталари бўйича Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссиясини 15-йиғилиши ва унинг ишчи гуруҳларида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Электромагнит мослашув маркази ДУК, «UNICON.UZ» ДУК, Радиоалоқа радиоэшиттириш ва телевидение маркази ДУК ходимлари қатнашдилар.

Йиғилиш қатнашчилари самимий қабул ва муваффақиятли иш учун шарт-шароит яратиб берганлиги учун Ўзбекистон Республикаси алоқа маъмуриятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Faylni tanlang