"EMMM" DUK yangiliklari

2019 йил 8 - 9 октябрда Москва шахрида (Россия Федерацияси) GSMA Mobile 360 Series – Eurasia 2019 анжумани бўлиб ўтди

Анжуманда 600 дан ортиқ қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият раҳбарлари, Россия вa МДҲ мамлакатларининг соҳа вакиллари ҳамда Европа, Осиё ва Америка рақамли бозорларининг телекоммуникация, технология ва инфратузилма бўйича энг илғор компаниялар раҳбарлари иштирок этдилар.
Анжуман минтақада 5G технологиясининг имкониятлари ва соҳа учун унинг ўсиб бораётган аҳамияти ҳамда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш масалаларига бағишланди.

Шунингдек, анжуман доирасида "Евросиё минтақасининг ривожланишида мобил алоқанинг ҳиссаси: спектрни тақсимлаш бўйича узоқ муддатли сиёсат" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда ҳукумат вакиллари, радиочастота бўйича мутахассислар ва соҳанинг манфаатдор вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда асосан 5G технологиясини йўлга қўйишда фойдаланиши кутилаётган муҳим частота диапазонлари, ким ошди савдосини ташкиллаштириш, чегарадош ҳудудлар ўртасида частоталарни мувофиқлаштириш масалалари, шунингдек 5G технологияси

орқали эришилиши кутилаётган имкониятлар ҳақидаги янгиликлар муҳокама қилинди.

GSMA Mobile 360 Series – Eurasia 2019 анжуманида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Электромагнит мослашув маркази ДУК, «UNICON.UZ» ДУК ходимлари қатнашдилар.

РТМБ 2-тоифали муҳандиси – Махмудов Ж.Х.

Faylni tanlang