"EMMM" DUK yangiliklari

2019 йил 9 - 12 сентябрда Олмота шахрида (Қозоғистон Республикаси) радиочастота спектрини тартибга солиш ва суний йўлдош орбиталари бўича Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдостлиги Комиссиясининг 16-йиғилиши бўлиб ўтти

Комиссия йиғилиши ва унинг ишчи гурухларида 105 дан ортиқ Алоқа сохасида минтақавий ҳамдўстлиги аъзолари қатнашдилар. Шу жумладан: Беларус Республикаси, Азербайжан Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси ва кузатувчилар: Халқаро электралоқа иттифоқи вакиллари, GSA, GSMA, OneWeb Network Access Associates Ltd., Viasat, Inmarsat Global Limited, илмий ва лойиҳа институтлари вакиллари иштирок этишди.

Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдостлиги Комиссияси йиғилишда қуйдаги ишчи гурухларнинг радиоалоқа ва радиоэшиттириш йўналишидаги долзарб масалалари кўриб чиқилди ва хисоботлари тасдиқланди:

Радиоэшиттириш бўйча ишчи гурух;

Радиочастота спектрини бошқариш бўйча ишчи гурух;

2019 йил Бутундунё радиоалоқа конференцияси ва радиоалоқа Ассамблеясига тайёргарлик ишчи гурухи;

Чегараолди ҳудудларда 470-694 МГц радиочастота полосасида «Женева-06» режасига қўшимча рақамли телевизион каналларни қидириш бўйча ишчи гурухи.

Радиочастота спектри ва йўлдошли алоқа орбиталари бўйча Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссияси томонидан “2019 йил Бутундунё радиоалоқа конфиренцияси кун тартибига қўйлган масалалари юзасидан Алоқа сохасида минтақавий ҳамдўстлиги алоқа мамуриятлари позицияси” ҳужжатининг янги нашри тасдиқланди.

Радиочастота спектрини тартибга солиш ва суний йўлдош орбиталари бўйча Алоқа сохасида минтақавий ҳамдўстлиги Комиссиясини 16-йиғилиши ва унинг ишчи гурухларида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Электромагнит мослашув маркази ДУК, «UNICON.UZ» ДУК ходимлари қатнашдилар.

TBваРА бщлими Мирзабеков Э.Х.

Faylni tanlang