"EMMM" DUK yangiliklari

Қорақалпоғистон Республикасида Қўмондонлик – штаб ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 5 майдаги 2-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари бошқарув органлари ва куч воситалари билан ҳамкорликдаги қўмондонлик – штаб ўқув машқига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан 2021 йил 19 –21 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Сарез кўли тўғонининг ўпирилиши оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик – штаб ўқув машқлари ўтказилди.

Қўмондонлик – штаб ўқув машқи Қорақалпоғистон Республикасида “Сарез кўли тўғони ёрилиши хавфи туғилганда ёки содир бўлганда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш режаси”нинг ҳаракатлар тартиби оид олиб борилди.

Ўқув машқлари давомида сув тошқинларининг ҳалокатли оқибатларини камайтириш ҳамда хавфсиз ўтказишга оид кечиктириб бўлмайдиган амалий тадбирлар бошқарув органларининг куч ва воситалари ёрдамида ҳамкорликда амалга оширилди.

Ушбу ўқув машқида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги соҳа корхоналари билан бир қаторда “ЭМММ” ДУК марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати масъул ходимлари ҳам фаол иштирок этишди. Қўмондонлик-штаб ўқув машқи юқори савияда ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати

Faylni tanlang