"EMMM" DUK yangiliklari

Наманган вилояти ЭММХда маънавий – маърифий ишлар бўйича хамкорликда тадбир ўтказилди

Электромагнит мослашув маркази ДУК ва Тошкент вилояти “TURON” Ахборот–кутубхона маркази билан маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳамкорликда имзоланган чора–тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг
13 март куни Наманган вилояти Электромагнит мослашув хизматига “Жаҳон адабиёти” журнали таҳририятидан шоир Даврон Ражаб ташриф буюрди.

Режага кўра Даврон Ражаб “Умумҳалқ байрами Наврўз” ва “Китоб ўқишдан тўхташ фикрлашдан тўхташ демакдир” мавзуларида давра сухбати ўтказди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад хизмат ишчиларини маданий-маърифий тафаккурларини янада оширишдан иборат. Шоир Даврон Ражаб ўз сўзида шунингдек Наврўз байрамида ташкил этиладиган оммавий ҳалқ сайиллари, янги унган кўкатлардан тайёрланган таомлар ва сумалаклар, Наврўзи олам кириб келиши билан юртимиз далаларида дехқончилик ишларини бошланиши, ўрта осиё ва шарқ мамлакатларида яшовчи ҳалқларнинг қадимий анъанавий байрами эканлигини таъкидлади.

Шунингдек тадбир давомида Даврон Ражаб йиғилганларга кўпроқ китоб ўқиш лозимлигини, китоб одамнинг бутун ҳаётига жиддий таъсир кўрсатишини, ҳозирги кунда ёшлар китоб ўқимай интернет ва бошқа замонавий ахборот манбаларига қизиқиб бораётганли тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Даврон Ражаб ўз сўзи якунида хизматимизга “Бахт шамоллари” шеърий тўпламини тақдим этди.

Кўтаринки руҳда ўтган давра суҳбати давомида хизматимиз ҳодимлари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар ва мавзуга оид фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Наманган вилояти ЭММХ тармоқ администратори – Ф.А Журинов

Faylni tanlang