"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазири ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

 

2020 йил 29 декабр куни Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида бу йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилдилар.

Президентимиз 2020 йил 25 декабр куни Ёшлар форумида юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, ёшларга, уларнинг куч-ғайратига ва азму шижоатига суянишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан келиб чиқиб, 13 феврал куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (ИТ Парк) мажмуа шоу-румида
Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
Ш. Содиқов билан Aхборот технологиялари ва коммуникация тизимларида фаолият юритаётган ҳамда соҳа тизимидаги ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда Вазир сўз олиб, қатор долзарб масалаларни ўртага ташлади. Хусусан, энг муҳим йўналишлардан бири ахборот технологиялари соҳасида етук кадрлар тайёрлаш эканини қайд этди.

 

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида вазирлик томонидан кўплаб амалга ошириш керак бўлган ишлар белгилаб олинган. Ёшлар ва масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “Ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиш, ёшларни ИТ соҳасига янада қизиқтириш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида жорий йилда 100 дан зиёд шаҳар ва туманда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилиниши ҳақида эълон қилинди.

Чунки, дунё бўйлаб кун сайин янги ва янги ноу-хаулар юзага келмоқда, жаҳон иқтисодиётининг рақамлашуви ва бошқа кўплаб омиллар технологиялар соҳаси олдига юксак вазифаларни қўймоқда. Aна шу тенденцияни яхши тушунган тизим жамоаси мамлакат ёшларини жаҳон майдонида мустақил ва қатъий ёндашувига эга бўлган, маънавий ва жисмонан баркамол бўлиб етишишлари, замонавий юқори технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш масалаларига катта эътибор қаратмоқда.

Учрашувда ёшларнинг ташуббуслари жуда муҳим эканлиги таъкидланди. Тизимда ёшлар билан алоҳида ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, вазирлик тизимидаги раҳбарларга ёшлар масаласини ўзи учун устувор вазифа қилиб белгилаб олиши бўйича тавсиялар берилди.

“ЭМММ” ДУК раҳбариятининг илмий фаолият борасида эришган ютуқлари яъни бошлиқнинг биринчи ўринбосари Махкамов Бахтиёр Шухратович ўзининг эришган ютуқлари билан нафақат алоқа соҳаси балки бутун Республика миқёсидаги ёшларга ўрнак бўлиши ҳақида вазир Шухрат Мухаммаджонович алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Тадбир якунида Вазирлик стипендияси қўлга киритганларнинг ва ўз фидоий меҳнати учун Вазирлик томонидан миннатдорчиликка сазовор бўлган ёшларниниг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“ЭМММ” ДУКнинг истиқболли ёш ишчиларини ҳам мукофотлаш четлаб ўтмади. Жумладан ТВваРЭ 2-тоифали муҳандиси Ишматова Лайло Алишер қизи ва Сирдарё вилояти ЭММХ 1-даражали радиооператори Жўраев Жамол Нурбой ўғлига меҳнат фаолиятидаги илғорлиги ва алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ҳамда эришган ютуқларини инобатга олиб Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Миннатдорлик ёрлиғи билан тақдирландилар.

 

ТваЙАБ II тоифали муҳандиси

Фейзуллаев А.А.

Faylni tanlang