"EMMM" DUK yangiliklari

Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизматида мобил алоқа операторлари вакиллари иштирокида семинар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 801‑сон Қарорини соҳа корхона вакилларига таништириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизматида семинар йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи К.Коланов ҳамда мобил алоқа компанияларининг тегишли вакиллари қатнашди.

Йиғилишни очиб бериш учун, “ЭМММ” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ бошлиғи И.Реимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 22 декабрдаги “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 801‑сон Қарори билан таништирди.

Йиғилиш иштирокчиларига мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ва улардан фойдаланиш тартиблари тўғрисида тушунча берди.

Ундан кейин, Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ 1-тоифали муҳандиси А.Картбаев сўзга чиқиб, Низом талабларидан келиб чиқиб рухсатнома расмийлаштириш жараёнларида янгидан киритилган қоидалар, жумладан, хабардор қилиш тартиби тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ бошлиғи мазкур мажлисни очиқ мулоқот тарзида олиб боришни ҳамда иштирокчиларга уларни қизиқтираётган саволларни беришни таклиф этди.

Йиғилиш давомида соҳа корхоналар вакиллари томонидан берилган айрим саволлар юзасидан қизғин баҳс - мунозаралар бўлиб ўтди ҳамда бугунги кунда мамлакатимизда ахборот технологияларини ривожлантириш борасида ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашинилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ

Faylni tanlang