"EMMM" DUK yangiliklari

Сурхондарё вилоятида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул учрашуви ўтказилди

2018 йил 13 ноябр куни “Электромагнит мослашув маркази” Давлат унитар корхонаси бошлиғи Мансуров Рустам Пўлатович бошчилигида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди.

Сайёр қабул учрашувида Сурхондарё вилоятида радиочастота спектридан фойдаланувчи радиоэлектрон восита эгалари, Тошкент радионазорат станцияси бошлиғи Анвар Кадиров, ААваТТСНБИ Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи Хуршид Шоназаров, Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати бошлиғи Рустам Муродов ва соҳа ходимлари иштирок этди.

ЭМММ ДУК бошлиғи Р.П.Мансуров томонидан йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш муҳим ва катта аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди. Корхона фаолияти ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот берилди. Ҳозирги кунда корхонада «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди. Шундан сўнг бошлиқ томонидан сайёр қабул учрашувини очиқ мулоқот тарзида олиб бориш таклифи берилди ҳамда йиғилиш савол-жавоб ва очиқ мулоқот тарзида давом этди.

Сайёр қабул учрашуви иштирокчилари кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларини яхшилаш, соҳада мавжуд муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан ЭМММ ДУК бошлиғи Р.П.Мансуровга мурожаат қилишди ва берилган барча саволларга бошлиқ томонидан тўлиқ жавоб берилди.

Сайёр қабул учрашуви давомида иштирокчилар соҳани янада ривожлантириш, хизматлар сифатини яхшилаш борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳамда ўзларининг таклифларини билдирдилар.

ЭМММ ДУК бошлиғи Р.П.Мансуров томонидан ўтказилган сайёр қабул учрашуви давомида барча ёритиб ўтилган масалалар, берилган саволлар ва таклифлар юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди ва айрим масалалар юзасидан ЭМММ ДУК ТРНС бошлиғи А.Кадиров ва Сурхондарё вилояти ЭММХ бошлиғи Р. Муродовларга тегишли топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ЭММХ бошлиғи  Р.А. Муродов

Faylni tanlang