"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган давра суҳбати

Жорий йилнинг 20 август куни Жиззах вилояти Электромагнит мослашув хизмати биносида (офисида) “Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним!” деган шиор остида мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги байрамига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими ходим А.Р.Махамматов маърузаси тингланди.

Тадбир иштирокчиларига мустақиллигимизнинг 27 йил давомида эришилган ютуқлар, инсон ҳуқуқлари, жамиятимизнинг манавиятини мустахкамлаш ва манфаатлари йўлида мустаҳкам қонунчилик тизими барпо этилганлиги юзасидан маълумотлар берилди.

Жиззах вилояти ЭММХ муҳандиси – Х.Исраилов

Faylni tanlang