"EMMM" DUK yangiliklari

Сирдарё вилоятида ҳамкорликда тадбир ўтказилди

2017 йилнинг март ойида Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2015 йил 7 майда №1532-сон билан рўйхатга олинган «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб қириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида Низом»нинг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти ЭММХ ходимлари Сирдарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, шунингдек Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари ҳамкорлигида кабел телевидения студиясининг (КТС) ноқонуний фаолиятини олдини олиш мақсадида тадбир ўтказилди. Ушбу КТС Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Лицензиясисиз, шунингдек Сирдарё вилояти ЭММХнинг тегишли рухсатномаларини расмийлаштирмасдан ноқонуний равишда ишлатилиб келинган.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан КТС эгасига нисбатан қонуний чоралар кўриш мақсадида барча ҳужжатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган ваколатли органга юборилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, телекоммуникациялар соҳасидаги Лицензиялаш, шу жумладан кабел телевидения студияси орқали телерадиоузатишларни тарқатиш (трансляция қилиш) Ўзбекистон Республикасининг Лицензиялаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Сирдарё вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси Н.Б.Нишанбаев

Faylni tanlang