"EMMM" DUK yangiliklari

Божхона қўмитасида ўқув семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорининг 5-иловаси “Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида”ги Низомга асосан ҳамкорликда ишларини ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХнинг 2021 йил учун чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Ушбу чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан жорий йилнинг июнь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Божхона қўмитасида ўқув-семинари ташкил қилинди.

Семинар давомида соҳа ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорининг 4-иловаси “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш тартиби тўғрисида» ги Низомнинг мазмун–моҳиятини, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни чет элдан олиб кириш устидан назорат қилиш борасида ҳамкорликдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ маълумот олдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати

Faylni tanlang