"EMMM" DUK yangiliklari

Тошкентда "Замонавий технологиялар ва уларни қўллаш аспектлари" мавзусида Республика илмий-техник семинари бўлиб ўтди.

2020 йил 6-ноябр куни онлайн-видеоконференция режимида " UNICON.UZ " илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан "Замонавий технологиялар ва уларни қўллаш аспектлари" Республика илмий-техник семинари ўтказилди.

Семинар доирасида иштирокчилар томонидан қуйидаги мавзулари кўриб чиқилди ва муҳокама қилди:

 

- GSM уяли алоқа тармоқлари ёрдамида масофадан бошқариш, мониторингни амалга ошириш ва назорат қилиш тизими;

- 2019 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясининг натижалари ва ВКР -23 конференциясига тайёргарлик;

-рақамли телевизион сигналларини узатиш учун аналог телеузатгичлар имкониятини ўрганиш;

- рақамли иқтисодиёт инфратузилмаси учун симсиз технологиялар;

- баландликдаги платформа станциялар (HAPS)дан фойдаланиш истиқболлари;

-Ўзбекистонда, Суффа платосидаги радиоастрономия станциясининг ҳалақитлардан ҳимояланганлиги;

- радиоастрономия станциялари жойлашган ҳудудлардаги электромагнит ҳолат;

- учувчисиз учиш воситаларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш усуллари.

Семенар давомида ЭМММ ДУК II-тоифа муҳандиси М.Саидов томонидан замонавий радиотехнологияларни жорий қилишда радиочастота спектрига бўлган эҳтиёж ҳамда радиочастота спектридан фойдаланишни мониторинг қилиш, ўлчов ва назорат усуллари мавзуси доирасида маълумотлар берилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган соволларига жавоб олдилар.

Семинарнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, тақдим этилган ва кўриб чиқилган маърузалардан иштирокчилар ўзларининг касбий фаолиятларида фойдаланишлари мумкин.

РТРХ етакчи муҳандиси Т. Хидоятов

РТРХ II-тоифа муҳандиси М.Саидов

Faylni tanlang