"EMMM" DUK yangiliklari

ЭМММ давлат унитар корхонаси томонидан 2018 йил учун тасдиқланган ўқув машғулотлар режаси

ЭМММ давлат унитар корхонаси томонидан 2018 йил учун тасдиқланган ўқув машғулотлар режаси доирасида, шу йилнинг 12-15 феврал кунлари ТРНС тренинг базасида радиомониторинг муҳандисларини малакасини ошириш курсларидан яна бири бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят худудий электромагнит мослашув хизматининг бир гуруҳ радиооператор ходимлари қатнашдилар.

Бу курсни техник радио назорат станцияси етакчи муҳандиси Абдурасул Исмоилов ва Турғун Хидоятовлар томонидан тайёрланган радиомониторинг, стационар ва кўчма радионазорат пунктлари, уларнинг таркибий қурилмалари ва техник характеристикалари, шунингдек замонавий радиоалоқа тизимлари ва рақамли телевизион тарқатиш технологиялари бўйича долзарб мавзулар асосида назарий ҳамда амалий машғулотлар олиб борилди.

Мавзуга доир материаллар атрофлича таҳлил қилинди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ўзаро малака алмашиш жараёнида ўз билимларини янада мустаҳкамладилар. Қизғин ўтган интерфаол машғулотлар ҳар жиҳатдан фойдали бўлди. Ушбу машғулотлар якунида «MyTest» дастури асосида ишлаб чиқилган ва амалга киритилган тест синови ёрдамида, ЭММХ ходимларини ўзлаштирган билимлари синовдан ўтказилди.

Тайёрлади: ТРНС етакчи муҳандиси - Т.Хидоятов

Faylni tanlang