"EMMM" DUK yangiliklari

“Оқтош” дам олиш масканида корхонамиз ёшлари иштирокида “Team-building” тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 март куни “Оқтош” дам олиш масканида корхонадаги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзолари иштирокида “Team-building” (жамоада ягона мақсад сари интилиш кайфиятини шакллантириш) тамойили асосида спорт ўйинлари ташкил этилди.

​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​ Ушбу тадбир корхонада фаолият олиб бораётган ёш ходимларнинг соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларнинг жисмонан етук бўлиб ривожланиши ҳамда корхонамиз равнақи йўлида биргаликда интилишларини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Кун давомида иштирокчилар жамоаларга бўлиниб, воллейбол, футбол каби спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этишди. Иштирокчилар вақтларини жуда мароқли ўтказдилар.

Исполнитель: Махмудов Жахонгир – инженер ОКРП

Faylni tanlang