"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси ахборот техналогиялари ва комуникацияларини ривожлантириш вазирининг Самарканд вилоятига ташрифи

Жорий йилнинг 15-16 апрел кунлари Самарқанд вилоятида алоқа корхоналарининг ҳолатини аниқлаш ҳамда фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятга ташриф буюрди. Ишчи гуруҳ ўз ташрифи давомида РРТМ ДУК, АК "Ўзбектелеком", АК "Ўзбекистон Почтаси" филиалларида, шу ҳисобда Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизматида бўлди.

Вазир хизматнинг ҳудуди, техник жиҳозланиши, моддий таъминоти билан танишди. Хизмат ходимлари томонидан вилоятда рақамли телевидение ва радиоэшиттириш қамровининг ҳолати, турли авлод мобиль алоқаси ва мобиль Интернетининг қамровини қиёсий баҳолаш бўйича тақдимот намойишда иштирок этди. Вазир ҳудудни асраб-авайлаш ва янада ободонлаштириш бўйича тавсиялар бериб, барча ходимларга ишларида омад тилади ва Рамазон ойи билан табриклади.


 

ЭММХ бошлиғи Қахрамонов А.

Faylni tanlang