"EMMM" DUK yangiliklari

Диққат! Ўзбекистон Республикаси ахолиси ва меҳмонлари диққатига!

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, Электромагнит мослашув маркази (ЭМММ) огохлантиради: мамлакат ҳудудига руҳсатномасиз ва сертификатсиз олиб кирилган, ҳамда сотувда бўлган ва ишлатилаётган радиоэлектрон воситалари (барча турдаги радиоузатиш воститалари), телекоммуникация тармоқлари орқали халқаро телефон сўзлашувини ноқонуний амалга ошириш учун мулжалланган қурилма (GSM шлюз)лар ўрнатилган тартибда мусодара қилинади ва уларни олиб киришни амалга оширган шаҳсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Радиоэлектрон воситаларни Республика ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома олишни ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказишни расмийлаштириш масалалари бўйича ЭМММ ва унинг вилоятлардаги бўлинмаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шу билан бирга ЭМММ турли диапазонлардаги радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун жисмоний ва юридик шахслардан буюртмалар қабул қилади.

Радиохалақитларни бартараф этиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастота спектри тўғрисида"ги Қонуни, ҳамда "Радиоалоқа воститаларига, телевидение ва радиоэшитириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмани қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома" асосида амалга оширилади.

БУЮРТМАЛАР БЎЙИЧА ИШЛАР ТЕЛЕКЎРСАТУВ ВА РАДИО ҚАБУЛ ҚИЛИШ УСКУНАСИ ҲАМДА АНТЕННА-ФИДЕР ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ СОЗ ҲОЛАТДА БЎЛИШИ ШАРТИ БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАДИ.

Буюртмада қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

  • Буюртмачи ҳақида маълумот: буюртмачи фамилияси (жисмоний шахс) ёки номи (юридик шахс) тўлиқ почта манзили, телефон: (уй ёки хизмат телефони);
  • Қабул қилиш қурилмаси ва антенна тури (хона ичидаги антеннаси ҳамда бино томига ўрнатилган в.х.к);
  • Қайси телерадио дастурини қабул қилишда ёки қайси частотада радиохалақитлар кузатилмоқда;
  • Радиохалақитларнинг содир бўлиш вақти, давомийлиги ва уларнинг эшитилиш ёки кўриниш тавсифи;
  • Ён атрофдаги хонадонларда телерадио қабул қилгичларга ёки бошқа радиоэлектрон воситаларга ўхшаш радиохалақитлар бўлиш эхтимоли;
  • Радиохалақитлар содир бўлиши даврида ЭМММ ДУК мутахассисларининг буюртмачи хонадонига ташриф буюришининг қулай вақти.

ЭМММ ДУК мутахассисларининг теле-радио, антенна-фидер қурилмаларини ҳамда бошқа турдаги радиоэлектрон воситаларни таъмирламасликлари тўғрисида огоҳлантирамиз.

Буюртмалар ЭМММ ДУК Техник радионазорат станцияси томонидан ҳамда вилоятларда қўйидаги манзилда қабул қилинади:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, 100015 Тошкент шаҳри, Фарғона йўли кўчаси, 15, тел: 202-61-71; 202-61-78;

Faylni tanlang