"EMMM" DUK yangiliklari

Самарқандда сайёр қабул!

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Республикамизда, шу жумладан соҳада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви идораларнинг масъул ходимлари томонидан жойларга чиқилган ҳолда халқ билан учрашувлар ўтказиш бўйича Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юзага келаётган мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш мақсадида ЭМММ ДУК бошлиғининг ўринбосари Аваз Хабибуллаевич Хошимходжаев Самарқанд вилояти соҳа корхоналари ходимлари ҳамда фуқаролари билан учрашди.

Учрашув чоғида қуйидагилар мухокама қилинди:

-Ўзбекистон Республикасидаги соҳага тегишли бўлган қонунлари, жумладан “Радиочастота спектрлари тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сон фармонларининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳамда тадбиркорлик субъектларини фаолиятида юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал этишда ваколат доирасида кўмаклашиш;

- Электромагнит мослашув маркази Давлат унитар корхонасининг бугунги кунда энг асосий олдига қўйилган вазифалари;

- Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларга соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

- Истеъмолчиларнинг (фойдаланувчиларнинг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ҳамда тадбиркорларга муаммоларнинг келиб чиқишининг олдини олишда амалий ёрдам бериш;

- Маҳаллий ва халқаро мобил алоқа, телерадио ва ахборот коммуникация технологиялари йўналишларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот ва тушунчаларни берди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида соха корхоналари мутахассислари ва фуқаролар маҳаллий телекоммуникация (телефон алоқаси), телевидение, маълумотлар узатиш, мобил алоқа соҳаси бўйича ўзларининг мурожаатлари ва таклифлари билан иштирок этишди.

 

Хуршид Тожиев

Самарқанд вилояти ЭММХ 1-тоифали муҳандиси

Faylni tanlang