"EMMM" DUK yangiliklari

Сирдарё вилоятида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди

2017 йил 10 февраль куни Электромагнит мослашув маркази ДУК раҳбари томонидан  Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулни Электромагнит мослашув маркази ДУК бошлиғи Рустам Пулатович Мансуров ўтказди.

Сайёр қабул корхона раҳбариятининг ҳудудларда сайёр қабул ўтказиш бўйича тасдиқланган жадвали асосида ташкил этилди.

ЭМММ ДУК бошлиғи йиғилиш қатнашчиларига корхона фаолияти ва вазифалари тўғрисида ахборот берди. Ҳозирги кунда корхонамизда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби бўйича тушунтиришлар берди.

Шунингдек, корхона раҳбари фуқаролар билан ташкил этилаётган сайёр қабулларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича долзарб масалаларнинг ечимини топишда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

  Сайёр қабул иштирокчилари кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларини яхшилаш, соҳада мавжуд муаммолар юзасидан ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари соҳани янада ривожлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

ЭМММ ДУК раҳбари ўтказилган сайёр қабул давомида барча ёритиб ўтилган масалалар, берилган саволлар ва таклифлар юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилишини таъкидлаб, айрим масалалар юзасидан Сирдарё вилояти ЭММХ бошлиғига топшириқлар берди.

Сирдарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати

Faylni tanlang