"EMMM" DUK yangiliklari

“Электромагнит мослашув маркази” ДУК раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги сайёр қабули видеоконференция мулоқоти орқали ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4904-сон Фармони ижроси юзасидан “Электромагнит мослашув маркази ДУК раҳбарияти томонидан 2021 йил II ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул режаси” тасдиқланган. Режага асосан, жорий йилнинг август ойида Қорақалпоғистон Республикасида радиочастота спектри фойдаланувчилари билан сайёр қабул ўтказилиши белгиланган эди.

Республикада пандемия вақтидаги санитар эпидемиологик шароитни ҳисобга олиб тадбирни онлайн ўтказиш лозим топилди ва 2021 йил 25 август куни “ЭМММ” ДУК бошлиқ ўринбосари А.Х.Хашимходжаев иштирокида Қорақалпоғистон Республикасидаги радиочастота спектри фойдаланувчилари билан масофавий сайёр қабул ташкиллаштирилди.

А.Х.Хашимходжаев сайёр қабулни кириш сўзи билан очди ва Ўзбекистон Республикасининг “Алоқа тўғрисида”ги, “Радиочастота спетри тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрда қабул қилинган №801-сон “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида” Қарори мазмун-моҳияти тўғрисида тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунчалар берди.

Шундан сўнг рахбар ўринбосари “ЭМММ” ДУК нинг функция ва вазифалари, асосий иш фаолияти бўйича қўшимча маълумотлар бериб, сайёр қабул иштирокчиларининг ўзларини қизиқтирган саволлари ва мурожаатига тўлиқ ва батафсил жавоблар берди.

Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикасидаги радиочастота спектри фойдаланувчиларидан жами 23 та корхона ва ташкилотлардан маъсул ходимлар иштирок этди.

 

И.Реимов
ҚР ЭММХ бошлиғи

Faylni tanlang