"EMMM" DUK yangiliklari

Жиззах вилоятида сайёр қабул

Электромагнит мослашув маркази давлат унитар корхонасининг жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ Жиззах шахрида ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосари Хашимходжаев Авазбек Хабибуллаевич иштирокида 2019 йил 29 августда сайёр қабул йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида Аваз Хабибуллаевич сўзга чиқиб, соҳадаги ютуқлар, мавжуд камчиликлар ва келажакдаги режалар тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, РЭВ ва ЮЧҚга рухсатномаларни беришни соддалаштириш, уяли алоқа тизимлари сифатини яхшилаш ва маълумотларни узатиш тармоқларини жадал ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосари йиғилишда муҳокама қилинган масалалар эътиборсиз қолдирилмаслигини таъкидлаб ўтди.

Жиззах вилояти ЭММХ 2 тоифали тизим мухандиси – Х.А.Исраилов

Faylni tanlang