"EMMM" DUK yangiliklari

Фарғонада сайёр қабул

Электромагнит мослашув маркази Давлат унитар корхонаси бошлиқ ўринбосари Хашимходжаев Аваз Хабибуллаевич 24-июль куни Фарғона вилояти Электромагнит мослашув хизматида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги таркибига кирувчи корхона, ташкилот ва соҳага алоқадор бошқа ташкилот рахбар ҳамда ҳодимлари билан Сайёр қабул ўтказди. Аваз Хабибуллаевич сўзга чиқиб, сохадаги ютуқлар ва ҳозирги кундаги мавжуд камчиликлар, истиқболли режалар тўғрисида маъруза қилди. Қабулда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ҳ.Қурбонов, Ўзбекитсон Республикасида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар сохасида назорат бўйича Давлат инспекцияси Фарғона вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи М.Рафиков, Уяли алоқа компаниялари техник ходимлари, Кабел телевиденияси рахбарлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Аваз Хабибуллаевич учрашув сўнгида ҳозирда уяли алоқа компаниялари янги база станцияларини қуриш ва фойдаланишга топшириш жараёнида учраб турган муаммоларни бартараф этиш учун бажарилаётган ва бажарилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида маълумот бердилар.

Фарғона вилояти ЭММХ бошлиғи Тургунов Н.

Faylni tanlang