"EMMM" DUK yangiliklari

Қашқадарё вилоятида сайёр қабул

Электромагнит мослашув маркази давлат унитар корхонасининг жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ Қарши шахрида ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосари Хашимходжаев Авазбек Хабибуллаевич раислигида 2019 йил 17-октябрда сайёр қабул йиғилиши бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Вазирликнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекция Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекцияси, Қашқадарё Радиотелеузатиш маркази ва сотали алоқа операторлари вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр қабул давомида Аваз Хабибуллаевич сўзга чиқиб, соҳадаги ютуқлар, мавжуд камчиликлар ва келажакдаги режалар тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, РЭВ ва ЮЧҚга рухсатномаларни беришни соддалаштириш, уяли алоқа тизимлари сифатини яхшилаш ва маълумотларни узатиш тармоқларини жадал ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сайёр қабул қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

ЭМММ ДУК бошлиғи ўринбосари йиғилишда муҳокама қилинган масалалар эътиборсиз қолдирилмаслигини таъкидлаб ўтди.

Қашқадарё вилояти ЭММ хизмати тизим мухандиси А.А. Қудратов

Faylni tanlang