"EMMM" DUK yangiliklari

Наманган вилоятида сайёр қабул

Жорий йилнинг 25 июль куни Наманган вилоятида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” доирасида Республикамиз миқёсида сайёр қабуллар корхонамиз раҳбаряти томонидан доимий равишда ўтказилиб келинмоқда. Бу сафарги сайёр қабул Наманган вилоятида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулни ЭМММ ДУК раҳбари ўринбосари Аваз Хашимходжаев олиб борди.

Соха фаолиятини тартибга солиш ва ривожлантиришга оид кўплаб қонун ҳамда қонуности ҳужжатлари мавжудлиги бўла туриб, уларнинг мазмун мохиятини ахоли ва тадбиркорларга етказишда камчиликларга йўл қўйилаётганлигини ва мурожатларнинг асосий қисми ҳуқуқий-меъёрий қоидалар билан ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги оқибатидалигини таъкидлади.

Шу аснода сохага таалуқли қонунлар ва қонуности нормалари яна бир бора эслатилиб, йиғилганлар эътиборига меъёрий хужжатлар диаграммаси хавола этилди.

Шунингдек кун тартибидаги яна бир масала Ўзбекистоан Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожатлари тўғрисида”ги қонуни, ундаги мурожаатлар билан ишлаш ҳамда кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифатини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш хусусида тўхталиб, бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар бўйича маслахатлар берди.

Қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Наманган вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Ю.Ишанов, “Ўзалоқаназорат” Наманган вилояти худудий инспекцияси бошлиғи А.Хасанов, Андижон РТУМ Наманган участкаси бошлиғи С.Юсупов, Наманган вилояти ЭММХ бошлиғи Д.Ташпулатов ва бошқалар сўзга чиқиб, мухокамадаги масалалар хусусида мулоҳазалар билдиришди. Тадбирда худуддаги йигирмадан зиёд алоқа корхоналаридан вакиллар қатнашди.

Муаллиф: Наманганй вилояти ЭММХ бошлиғи - Д.С. Ташпулатов

Faylni tanlang