"EMMM" DUK yangiliklari

Вилоятларда сайёр қабуллар давом этмоқда.

“Халқ билан мулоқот ва инсон маанфатлари йили” муносабати билан Республикамиз миқёсида сайёр қабуллар корхонамиз раҳбаряти томонидан доимий равишда ўтказилиб келинмоқда. Бу сафарги сайёр қабул Наманган вилоятида бўлиб ўтди.

Уни ЭМММ ДУК рахбарининг ўринбосари Аваз Хошимходжаев олиб борди.

 

Соха фаолиятини тартибга солиш ва ривожлантиришга оид кўплаб қонун хамда қонуности хужжатлари мавжудлиги бўла туриб, уларнинг мазмун мохиятини ахоли ва тадбиркорларга етказишда камчиликларга йўл қўйилаётганлигини ва мурожатларнинг асосий қисми ҳуқуқий-меъёрий қоидалар билан ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги оқибатидалигини таъкидлади.

Шу аснода сохага таалуқли қонунлар ва қонуности нормалари яна бир бора эслатилиб, йиғилганлар эътиборига меъёрий хужжатлар диаграммаси хавола этилди.

Шунингдек кун тартибидаги яна бир масала Ўзбекистоан Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожатлари тўғрисида”ги қонуни, ундаги мурожатлар билан ишлаш хамда кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифатини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш хусусида тўхталиб, бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар бўйича маслахатлар берди.

Қабул давомида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Наманган вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Ю.Ишанов, “Ўзбектелеком” АК Наманган филиали директори Ш.Тоштемиров, Андижон РТУМ Наманган участкаси бошлиғи С.Юсупов, Наманган вилояти ЭММХ бошлиғи Д.Ташпулатов ва бошқалар сўзга чиқиб, мухокамадаги масалар хусусида мулоҳазалар билдиришди.

Тадбирда худуддаги ўндан зиёд алоқа корхоналаридан вакиллар қатнашди.
 

Муаллиф: Наманганй вилояти ЭММХ бошлиғи - Д.С. Ташпулатов

Faylni tanlang