"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзаро ҳамкорлик самараси

Сирдарё вилояти ЭММХ ходимлари томонидан ноқонуний равишда фаолият кўрсатаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш бўйича 2017 йил 1-ярим йиллик давомида тасдиқланган иш режага асосан ЎзРАТКРВ Сирдарё худудий бошкармаси, ҳуқуқ тартибот органлари ва ААваТТН бўйича Сирдарё вилояти инспекциясиходимлари билан ҳамкорликда52маротаба тадбир ўтказилди.
118 та ноқонуний фаолият кўрсатаётган РЭВлар аниқланди.Ушбу РЭВлардан 111 таси чет эллардан олиб киришда аниқланиб, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан мусодора қилинди. 2 та кабел телевидение студияси ноқонуний ишлатилаётганлиги аниқланиб,фойдаланиши таьқиқланди.

Индустриал радиохалақитларнинг эҳтимол тутилган манбаси бўлган воситаларнинг техник тавсифлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги Давлат стандартлари ва нормаларига мувофиқ келиши бўйича режа асосида 47 та техник воситаларда ўлчов ишлари олиб борилди.

Мобил алоқа операторлари томонидан 38 та база ва 68 та РРЛ станциялари қурилиши тугалланган РЭВлар қабул қилиниши ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб далолатномалар тасдиқланди ва ишга туширилди.

Сирдарё вилоят ҳудудига радиоэлектрон воситалар (РЭВ) ва юқори частотали қурилмаларни (ЮЧҚ) олиб кириш, лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ва сотиш қоидаларига риоя қилиш тартиби тўғрисида оммавий ахборот воситалари матбуот ва телевидение орқали жами 6 та эълон берилди.

Доимий равишда вилоят ҳудудидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш ҳамда ўқув семинарлари ўтказиш йўлга қўйилган. Хусусан, ўтган давр мобайнида вилоят ҳуқуқ тартибот органлари таркибий бўлинмалари билан 3 марта ўқув семинарлари ташкил этилди.

ЭММХ томонидан 2017 йилнинг 2-ярим йиллигида ҳам шу каби тадбирларни самарали давом эттириш режалаштирилган. 

Сирдарё вилояти ЭММХ
тармоқ администратори О.А.Остонақулов

Faylni tanlang