"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий қилиш ва меърий ҳужжатларни такомиллаштириш тўғрисидаги

2021 йил 26 май кун Сурхондарё вилояти Электромагнит маослашув хизматида “Электромагнит мослашув маркази” ДУКнинг 2021 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий қилиш ва меърий ҳужжатларни такомиллаштириш тўғрисидаги” 112-сон буйруғи асосида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур буйруқ билан тасдиқланган “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси ходимларининг одоб-ахлок қоидалари билан танишиб чиқилди унга кўра ушбу Қоидалар Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошкаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2015 йил 2 мартдаги 62-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - “ЭМММ” ДУК) ходимларининг касбий одоб-аҳлоқининг нормалари, тамойиллари ва хизматдаги ҳулқ-атворини тартибга солади. Бу қоидалар ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ходимларни юксак ҳуқукқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига қатьий риоя қилишга йўналтирилган.

Корхонада ходимларнинг одоб-аҳлоқ қоидалари ва талабларига риоя этиш мажбурияти эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган ишининг ҳусусиятидан қатьий назар барча ходимларига тадбиқ этилади.

Шунингдек “ЭМММ” ДУК ходимларида касбий ҳулқ-атвор ёки тартиб-таомиллар билан боғлиқ ҳар қандай саволлар пайдо булганида улар ўзининг таркибий булинмаси ҳамда вилоят хизматлари ёки “ЭМММ” ДУКнинг Комиссиясига ёки унинг котибига, шунингдек, “+998(71)230-61-14 ишонч телефони”га маслаҳат сўраб мурожаат қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбатида одоб ахлоқ қоидаларига мансуб турли хил атама ва уларининг маънолари ҳам ўқиб эшиттирилди. “ЭМММ” ДУК ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини қайси тамойиллар асосида бажаришлари ҳам айтиб ўтилди. Унга кўра қонунийлик, фукароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ватанпарварлик ва хизмат бурчига содиқлик давлат ва жамият манфаатларига садоқат адолат, ҳалоллик ва холислик - профессионаллик ва компетентлилик ва самарадорлик ва тежамкорлик кабилар.

Суҳбат давомида “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси ходимларининг Одоб-аҳлоқ, меҳнат низоси ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси тўғрисидаги низом билан ҳам танишиб чиқилди. Унга кўра низомнинг умумий қоидалари, комиссия ишини ташкил этиш, ваколатлари, одоб-аҳлоқ қоидалари бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг одоб-аҳлок, меҳнат низоси ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси таркиби билан ҳам танишилди.

Давра сухбат якунида “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг коррупцияга оид ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш учун алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларини қабул қилиш ва қайта ишлаш регламенти ҳам ўқиб эшиттрилди.

 

Сурхондарё ЭММХ ходими

Ш.Алламуродов

Faylni tanlang