"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди

САЛОМ–АЛИК
Умримдан минг марта розиман, бироқ
Гоҳида кўксимни ортиқ керибман.
Ёшлик – ғўрлик экан, англамай, кўпроқ
Катта шайтонларга салом берибман.

Вақтнинг тезлигига ҳайрон қоламан
Ва кулиб қарайман бунинг барига.
Энди ёшим улуғ, алик оламан
Кичик шайтонларнинг саломларига.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов 1941 йили Қашқадарё вилояти, Косон тумани Некўз қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни 1958 йилда олтин медал билан тугатиб, 1963 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини муваффақиятли тамомлаган. 1963 йилдан бошлаб турли нашриёт уйларида муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб, муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш уюшмасида раҳбар вазифаларида меҳнат фаолиятини юритган. Абдулла Ориповнинг ижоди талабалик йилларидаёқ бошланиб, унинг биринчи шеърлар тўплами 1965 йилда “Митти юлдуз” номи билан чоп этилган. Кейинчалик шоирнинг “Кўзларим йўлингда” (1967), “Онажон” (1969), “Руҳим” (1971), “Ўзбекистон”, “Қасида” (1972), “Хотирот” (1974), “Юртим шамоли” (1974), “Ҳайрат” (1979), “Ҳаким ва ажал” (1980), “Нажот қалъаси” (1980), “Йиллар армони” (1983), “Сайланма” (1996) шеърий тўпламлари чоп этилган. Мазкур тўпламларга киритилган шеърларни кўздан кечирар эканмиз, уларда шоирнинг ижоди, бадиий маҳорати йилдан йилга ўсиб, сайқаллашиб, камол топганига гувоҳ бўламиз. “Сайланма” тўпламидаги фикрлар туғёни, туғёнлар уммони барчамизни ҳайратга солади. Айниқса, Истиқлол ғояси, эл-юрт мустақиллиги, она-Ватанни озод ва обод кўриш истаги сатрдан сатирга сайқал топиб, ажиб бир порлоқликни ҳосил қилади. Шоирнинг 60-йилларда ёзилган “Мен нечун севаман Ўзбекистонни”, “Ўзбекистонда куз”, “Куз” каби шеърларида Истиқлол ғояларини илгари сурган. Абдулла Ориповнинг достонлар ва драматургия асарлари борасида таниқли ва машҳурдир.

Хусусан, унинг “Жаннатга йўл” достони ва “Соҳибқирон” (1996) шеърий драмаси шоирга катта шуҳрат келтирган асарлардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифидир. Абдулла Орипов истеъдодли таржимон сифатида Л.Дантенинг “Илоҳий комедия” асарини ўзбек тилига юксак маҳорат билан таржима қилган. А.Некрасов, Л.Украинка, Г.Шевченко, Р.Ҳамзатов, Қ.Қулиев асарларини ҳам она тилига таржима қилган. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотининг совриндори, Калифорния (АҚШ) фан, таълим, саноат ва санъат Ҳалқаро академиясининг аъзоси бўлган. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг етти йиллиги муносабати билан, унга "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилган


Маъданият ва маърифат ишлари бўйича маъсул – Тўйчиева Д

Faylni tanlang