"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги Ф-4969-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Фарғона вилояти Электромагнит мослашув хизмати инженер-техник ходимлари ҳамда шоир Даврон Ражаб билан "Конституция яратилиши ва конституциявий давлат", "Суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий асослари", "Ўзбекистон Конституциявий давлат қуриш йўлида" шунингдек "Конституция ва фуқаролик жамияти" мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Конституциянинг яратилиши, унинг аҳамияти, суд ҳокимияти ва Ўзбекистон Конституциявий давлат қуриш йўлидаги босиб ўтган қадамлари тўғрисида маълумотлар айтиб ўтилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга етарли жавоб олдилар.

Давра суҳбати сўнгида шоир Даврон Ражаб “Бахт шамоллари” номли шеърий тўпламини Фарғона вилояти ЭММХ жамоасига совға қилди ва ўз шеърлари билан тадбирни якунлади.

Фарғона вилояти ЭММХ бошлиғи- Тургунов Н. 

Faylni tanlang