"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан корхона ходимларини мукофотланиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан:  

«Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Исмаилова Насибахон Турғунбоевна - «Дўстлик» ордени билан ҳамда Фарғона вилояти Электромагнит мослашув хизмати 1-тоифали муҳандиси Аксенов Олег Александрович «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.

«Электромагнит мослашув маркази» жамоаси фидоий хизмат кўрсатган ҳамкасабаларимизни юксак давлат мукофотлари билан табриклайди ҳамда уларга соғлиқ-саломатлик, оилавий бахт ва ишларида янги зафарлар ва муваффақиятлар тилайди.

 

 

Faylni tanlang